МАРС

МАРС, Мирриҳ — Қуёш системасига кирувчи 9 та катта сайёралардан бири. Марснинг Қуёшдан ўртача узоклиги 227,94 млн. км, орбитаси Қуёшга нисбатан Меркурий, Венера ва Ер орбиталаридан кейин 4 ўринда жойлашган. Орбита текислигининг эклиптика текислигига оғмалиги t= 1,85°. М. нинг ўртача радиуси 3388 км, массаси 6,4-1023 кг, унинг Қуёш атрофида сидерик айланиш даври 686,730 сутка ва ўз ўқи атрофида айланиш даври эса 24 соат 37 мин. 23 с. Орбитасининг эксцентриситета катталиги (е = 0,0934) туфайли Қуёшгача бўлган масофаси 40 млн. км атрофида узайиб ва қисқариб туради. Сайёра экваторининг ўз орбитаси текислигига оғмалиги (24°48’) бўлганлиги учун фасл ўзгариш ҳодисаси кузатилади. М. Ердан узоқлиги бўйича Ой ва Венерадан кейин 3 ўринда туради.

Марснинг Ерга энг яқин келиш даврлари Марснинг рўпара туриши деб аталади. Бунда Марс ва Ер Қуёш марказидан ўтадиган бир тўғри чизиқ яқинида жойлашган бўлади. Бу тахм. ҳар 780 суткада бир марта такрорланиб туради. Марс билан Ер орасидаги масофа энг кичик бўлган пайтларини Марснинг буюк рўпара туриши дейилади. У ҳар 15—17 йилда такрорланиб туради. Бунда Марс билан Ер орасидаги масофа 60 млн. км дан ортмайди. Бундай вактларда Марсни телес-коплар ёрдамида кузатиш жуда қулай ҳисобланади.

Телескопларда кўринадиган Марснинг сатҳи қизғишсариқ ва қорамтир соҳалари «денгизлар», ёруғ соҳалари «қитъалар» ва қутблари яқинидаги оқ доғлари Марснинг қутб «қалпоклари» деб номланади.

Марс сиртининг биринчи хариталари 19-а. ўрталарида чоп этилганлигига қарамай, унинг аниқ харитаси «Марс» ва Маринер космик аппаратлари ёрдамида олинган фотосуратлар асосида тузилган.

1877 й. да итальян астрономи Скиапарелли Марс сиртида кузатган қорамтир тўғри чизиқлар, у ўйлаган «каналлар» бўлмай, аслида кетма-кет жойлашган майда қора доғлар эканлиги аниқланди. Космик аппаратлар Марснинг сиртида диаметри 5 км дан кам бўлган жуда кўп кратерлар борлигини ҳам аниқлади. Марснинг қугб қал-поқлари иккита — пастки, яхлаган сув (Н2О) дан иборат музликлардан ва сиртқи, қалинлиги унча катта бўлмаган (қишда пайдо бўлиб, ёзда эриб кетадиган) карбонат ангидриди (СО2) дан иборат қатламлардан ташкил топган. Марс нйнг ички тузилишини акс эттирувчи математик моделларга асосан сайёра тўртта: радиуси 1700 км ли ядродан, қалинлиги 560 км ли пастки ва қалинлиги 1110 км ли мантиядан ҳамда қалинлиги 30 км бўлган ташқи қобиқ қисмлардан иборат. Марсда темирга бой жинслар кўп. Марс атмосферасида карбонат ангидриди (СО2) унинг асосий (95%) қисмини, оғир ва кимёвий ноактив газлар (N2 — азот, О2 — кислород, СО — ис гази, Н2О — тиндирилган сув ва б.) ташкил этади. Марс атмосферасининг ҳарорати сайёра сиртига яқин жойларда 210 К га тенг. Марс атмосферасидаги булутлар ва шамоллар ҳаракати ҳамда тезлиги ҳам яхши ўрганилган. Марсда радионурланиш ва магнит майдон мавжуд. Узоқ йиллар давомида Марсни телескопларда кузатиш ва кейинги вақтларда қатор космик аппаратлар ёрдамида ундаги шарт-шароитларни текшириш «Марсда ҳаёт бўлганми, ҳозир тирик мавжудотнинг қайси кўриниши бўлиши мумкин?» — деган саволларга узил-кесил жавоб топишни яқинлаштирмоқда.

Марснинг 2 та табиий йўлдоши Фобос ва Деймос бор. Улар 1877 й. да кашф этилган бўлиб, экваториал текисликда Марсдан 9,37 минг км ва 23,52 минг км масофада айланади, даврлари эса 7 соат 40 мин. ва 3 соат 21 мин. Фобос ва Деймос 1971 й. «Маринер-9» космик кемаси ёрдамида суратга олинган. Фобоснинг ўлчамлари 26x21x18 км, Деймосники эса 14x12x10 км. Улар жуда катта харсанг тошлардир.

Loading...