МАРШ

МАРШ (франц. marche — юриш) (ҳарбийда) — 1) сафда баравар қадам ташлаб юриш. Душманнинг тўсатдан ҳужум қилиш эҳтимолини ҳисобга олиб, колоннанинг олди, орқа ва ён томонларига махсус қўриқчи бўлинма (дозор)лар тайинланади;

2) муайян жойга белгиланган муддатда етиш учун қўшинларни пиёда ёки транспорт воситаларида юриши.