МАРШАЛЛ ОРОЛЛАРИ

МАРШАЛЛ ОРОЛЛАРИ, Маршалл Ороллари Республикаси (The Republic of Marshall islands) — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги Маршалл ороллари архипелагида жойлашган давлат. Архипелаг бир неча юз оролнинг 2 гуруҳи: Радак ва Раликдан иборат. Майд. 180 км2. Аҳолиси 70,82 минг киши (2001). Пойтахти Мажуро о. даги Мажуро ш. Маъмурий жиҳатдан 25 туман (district)ra бўлинган. Деярли барча аҳолиси микронезлар ирқий тоифасига кирувчи маршалликлар; протестан-тликка эътиқод қилади. Расмий тили — инглиз тили.

Давлат тузуми. Маршалл Ороллари — республика, АҚШ билан «эркин уюшган» давлат. 1979 й. 1 майдаги конституция амал қилади. Давлат бошлиғипрезидент (2000 й. дан Кессаи Ноут), у парламент аъзолари орасидан 4 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимияти — парламент, у аҳоли томонидан 4 й. муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади, у парламент аъзолари орасидан ҳукумат аъзоларини танлаб олади.

Табиати. Ер юзаси пасттекислик, асосан, маржон оҳактошлардан таркиб топган. Икдими шим. да тропик, пассатли, жан. да субэкваториал. Йиллик ёғин 2000—4000 мм. Бутазорлар, кокос пальмазорлари ва доим яшил ўрмонлар бор, ички қўлтикдар атрофида ман-гра буталари усади.

Тарихи. Маршалл о. ларини 1529 й. да испан денгизчи сайёҳи Альваро де Сааведра кашф этган, 1788 й. да эса инглиз тадқиқотчилари Ж. Маршалл ва Т. Гилберт муфассал ўрганганлар. Ороллар Ж. Маршалл номи билан аталган. Тинч океаннинг ғарбий қисмида жойлашган Мариана, Каролина ва Маршалл о. лари, шунингдек, Палау о. 17-а. дан 19-а. гача Испания мустамлакаси бўлган. 1885 й. да Германия Испаниянинг за-ифлашувидан фойдаланиб, Маршалл о. ларини тортиб олди. 1914 й. да ороллар Япония кулига ўтди, 1920 й. да Миллатлар лигаси Японияга шу оролларни бошқариш мандатини берди. 1945 й. да оролларни америкаликлар босиб олди, 1947 й. да эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорига биноан, Микронезия (оролларнинг умумий номи) БМТнинг АҚШ бошқарувидаги ер-мулкига айлантирилди. 1952 й. гача Тинч океандаги васийлик худуди ороллари АҚШ ҳарбийденгиз флоти қармоғида турди, сўнгра АҚШ Ички ишлар вазирлигига олиб берилди. 1962 й. да васийликдаги худуд оролларида Америка олий комиссари бошчилигидаги фуқаро маъмурияти жорий этилди. 1964 й. да маҳаллий қонун чиқарувчи орган сифатида чекланган ҳуқукли Микронезия конгресси таъсис этилди. 1967 й. да Микронезия конгресси оролларнинг бўлажак сиёсий мақомини белгиловчи комиссия тузди. АҚШ билан узок, давом этган музокара жараёни натижасида васийликдаги ороллар худудидан тўрт мустақил сиёсий маъмурий бирлик ажралиб чикди. Шулардан бири — Маршалл о. ларида 1979 й. да республика эълон қилинди. АҚШ васийлигидан озод бўлиб, у билан «эркин уюшган» давлатга айланган Маршалл Ороллари ўзини ўзи бошқариш ва ташқи сиёсат соҳасида муайян мустақиллик мақомига эга бўлса ҳам, мудофаа, молия ва ташқи ишлар масалалари АҚШ ихтиёрида. Маршалл Оролларида ягона Бирлашган демократик партия фаолият кўрсатади. Маршалл Ороллари — 1991 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 май — Конституция куни (1990).

Хўжалиги. Аҳоли, асосан, балиқ овлаш ва деҳқончилик билан шуғулланади, фосфат қазиб чиқаради. Кокос пальмаси, нон дарахти ўстиради, таро ва батат етиштиради. Четга кокос ёғи, копра, балиқ маҳсулотлари, маҳаллий ҳунармандчилик буюмлари ва фосфат чиқаради. Четдан озиқ-овқат, машина ва асбоб-ускуналар олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: АКШ, Япония. Пул бирлиги — АҚШ доллари. «Маршалл айлендз газетт» («Маршалл ороллари газетаси», 1982 й. дан) газ. си, «Маршалл айлендз джорнэл» («Маршалл ороллари журнали», 1970 й. дан) ҳафтаномаси нашр этилади. Маршалл Ороллари радиоси хукуматга қарашли тижорат маҳкамаси бўлиб, инглиз ва маҳаллий тилларда эшиттиришлар олиб боради. Кважалейн о. даги АҚШ ҳарбий базасида телемарказ мавжуд.

Loading...