МАРТЕН ПЎЛАТИ

МАРТЕН ПЎЛАТИмартен печида мартен чўяни, темиртерсак ва темир рудасидан эритиб олинадиган пўлат. Таркибида олтингугурт (S) — 0,010 — 0,040%, фосфор (Р) – 0,010 – 0,040%, нитроген (N), – 0,003 – 0,008% бўлади. Печда эритиб олиш усулига кўра, кислота характерли ва асос характерли хилларга бўлинади; кимёвий таркиби бўйича — углеродли, кам легирланган пўлат ва легирланган пўлат каби хиллари бор. М. п. дан шестернялар, валлар, пружиналар, рессорлар ва ҳ. к. тайёрланади.

Loading...