МАРТЕН

МАРТЕН (Martin) Пьер (1824.18.8, Бурж, Франция — 1915.25.5, Фуршамбо, Франция) — француз металлурги, алангали печда пўлат эритиш асосчиси. Кончилик мактабини битиргандан сўнг отасининг металлургия з-дида ишлаган; 1854—83 й. лар металлургия з-ди директори. Регенераторш алангали печда қуйма пўлат олиш усулини таклиф қилган (1864). Бу печь кейинчалик мартен печи номини олган. Мартен таклиф қилган мартен жараёни металлургияда 19-а. 70-й. ларидан бошлаб ҳозиргача кенг қўлланилади.