МАРТЕНСИТ

МАРТЕНСИТ [немис металлшуноси А. Мартенсит (1850 — 1914) номидан] — 1) пўлатнинг таркибий қисми; паст т-рали модификациядаги альфатемирга хос углероднинг ўта тўйинган қаттиқ эритмасидан иборат. Пўлатни тоблаш пайтида аустенитщн ҳосил бўлади. Мартенсит тузилишли пўлат жуда мустаҳкам ва қаттиқ. Металлни бўшатиш йўли билан Мартенситнинг пластиклиги оширилади. Мартенсит, кўпинча, темир-углеродли қотишмаларнинг асосини ташкил қилади;

2) кристалл қаттиқ жисмлар (тоза металлар, металл асосли қаттиқ қотишмалар) нинг асосий структуравий ташкил этувчиси; паст т-рали полиморф модификациядан иборат. Игналар, пластиналар ва линзалар шаклидаги айрим кристаллар кўринишига эга. Ўзига хос фазавий ўзгаришлар оқибатида ҳосил бўлади.