МАРТИН

МАРТИН (Martin) Арчер Жон Портер (1910.1.3, Лондон) — инглиз биокимёгари ва физиккимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1950). Кембриж унтини тугатган (1932). Эйнхо-вен (Нидерландия) Олий техника мактабида эстраординар проф. (1965 й. дан). Е витамини ва никотин кислота ажратиб олиш усулларини ишлаб чиққан (1934). Қоғозда (1941, Р. Синг билан ҳамкорликда) ва газсуюқлик колонкаларида (1952, Л. Жеймс билан ҳамкорликда) амалга ошириладиган хроматография усулини кашф этган. Нобель му-кофоти лауреати (1952, Р. Синг билан ҳамкорликда).

Loading...