МАЪРУПОВ Асадулла Икромович (1910.30.10 — Тошкент — 1965.29.10) — патолог-анатом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1960), Ўзбекистонда хизмат курсатган врач (1950), тиббиёт фанлари д-ри (1949), проф. (1950). ТошТИни тугатгач, патологик анатомия кафедрасида аспирант (1936—40), ассистент (1940—43), доцент (1943—50), проф. (1950-51). СамТИ патологик анатомия кафедраси мудири (1951—58), ТошТИ патологик анатомия кафедраси проф. (1958—65), айни вақтда илмий ишлар бўйича проректор. Ўзбекистонда Жойлангар энце-фалити, полиомиелит, триходесмотоксикоз патологик анатомиясини, геморрагик иситмада нерв системасидаги ўзгаришларни, Ўзбекистон шароитида атеросклерознинг ўтиш хусусиятларини ўрганган. Ўзбекистонда патолог-анатомлар жамиятининг ташкилотчиларидан.