МАЪРУЗА

МАЪРУЗА, лекция — ўқув материали, бирор масала, илмий, сиёсий мавзуларнинг изчил, тартибли оғзаки баёни. Ўқув Маърузаси ўқув жараёнининг асосий шакли; олий ўқув юртларида даре бериш усулларидан бири. Маъруза, шунингдек, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида, умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфларида ҳам қўлланилади. Оммавий Маъруза маданий-маърифий ишлар тизимида сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш ҳамда ташвиқот қилиш шаклларидан бири.

Loading...