МАРВ

МАРВ (Авестода — Моуру) — Ўрта Осиёнинг энг қад. шаҳарларидан бири. Байрамали ш. (Туркманистон) яқинида жойлашган. Марвнинг қолдиқлари 5 қалъа (Эрк қалъа, Габр қалъа, Султон қалъа, Абдуллахон қалъа, Байрамалихон қалъа) харобаларидан иборат. Марв харобасида 19-а. нинг 80-й. ларидан В. А. Жуковский, 1946 й. дан Марв Массон раҳбарлигидаги Жан. Туркманистон археологик комплекс экспедицияси, кейинги йилларда Ашхобод, Тошкент, Москва ва СанктПетербургдан келган археологлар гуруҳи қазишма ишларини олиб борган. Марвнинг энг қад. қисми — Эрк қалъа (майд. 12. га) мил. ав. 1минг йилликнинг 1-чорагидан мавжуд бўлган. Марвнинг равнақтопган (Парфия ва илк сосонийлар) даври мил. ав 2 — мил. 3-а. га тўғри келади. Бу даврда Марв Габр қалъа ва Эрк қалъа ҳудудларидан иборат бўлиб, Эрк қалъа Марвнинг аркига айланган. Шаҳар ва унинг атрофи (60 км2) мудофаа девори билан ўраб олинган. Мил. 3-а. дан Марв Сосонийлар давлати таркибига кирган, 7-а. да эса араблар томонидан босиб олинган. 8-а. ўртасида Марв — Абу Муслим ҳаракати маркази. 9-а. да Марвда илм-фан равнақ топди, у араб халифалигининг Хуросон ва Мовароуннахр ноиблигининг пойтахти ролини ўйнади. Маъмун ибн Ҳорун аррашид даврида Марвда Бағдод академиясининг асосини ташкил этган марвазийлар мактаби таркиб топди. Ўрта асрдаги Марвнинг равнақ топган даври 11—12-а. нинг 1-ярмига тўгри келди; бу даврда у буюк Салжуқийлар давлатининг пойтахти бўлган (Султон қалъа харобасида Султон Санжар макбараси жойлашган). 12-а. охири — 13-а. бошида М. Хоразмшоҳлар давлатининг йирик маркази бўлган. 1222 й. шаҳар мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 13-а. ўртаси — 14-а. да шаҳар қисман тикланган (айниқса, унинг рабод кисми). 15-а. бошида Шоҳрух даврида қисқа муддат равнақ топган. Марвдан ўрта асрларда кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан. 1510—24 ва 1601 — 1747 й. ларда Марв форслар қўлида бўлган. Маре урушлари туфайли инқирозга юз тутган (1790) ва марказ Марвдан 30 км ғарбга Мари ш. га кўчган.

Loading...