МАРВИРУД

МАРВИРУД, Марварруд — Боло Мурғоб ш. нинг эски номи. Мурғоб дарёсининг бўйида (Афғонистон ҳудудида) жойлашган. Тарихий манбаларга қараганда Марвируд ўрнида қадимда Искандар Макдуний томонидан Марғиёнада қурилган Александрия ш. бўлган, кейинчалик уни салавкийлардан Антиох қайта тиклаган. Илк ва ривожланган ўрта асрларда Марвируд муҳим стратегик шаҳар ва истеҳком сифатида машҳур бўлган. Марвируд номи сўнгги бор Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»сида учрайди. Яздийнинг қайд этишича, унинг даврида шаҳар Мурғоб номи билан машҳур бўлган.