МАРЗА — рельеф шакли. Тепаси қабариқ шаклдаги муайян масофага чўзилган баландлик. М. лар тектоник йўл билан ҳосил бўлиши (антиклиналь бурма), дарё, денгиз тўлқини келтирган қумлардан вужудга келиши (қум тиллари, барлар), морена жинсларининг тўпланишидан пайдо бўлиши (озлар), кишилар томонидан бунёд этилиши (йўл кўтармалари) мумкин. Тектоник йўл билан ҳосил бўлган Марзалар доирасида жойлашган баъзи майда кўтармаларда нефть, газ конлари бўлиши мумкин.