МАСАЛА — муайян билим ва тафаккур асосида ҳал қилиниши лозим бўлган нарса, муаммо (мас, миллий Масала);
2) умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқувчиларга муайян фанлардан билим бериш ва уларда кўникмалар ҳосил қилиш ҳамда билимларни текшириш методларидан бири.