Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МАСАН

МАСАН — Жан. Кореядаги шаҳар. Кёнсан-Намдо провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 422 минг кишидан зиёд (1990-й. лар охири). Транспорт йўллари тугуни. Чинхэман қўлтиғи (Корея бўғози)даги порт. Кемасозлик, электротехника, ҳарбий, тўқимачилик, озиқовқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳар яқинида ГЭС қурилган. Балиқ овланади ва қайта ишланади.

Prev Article

МАСАЛА

Next Article

МАСАТОСИ