МАШҲАД

МАШҲАД — Эроннинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Хуросон остонининг маъмурий маркази. Кашафруд дарёси водийсида. Аҳолиси 1,9 млн. киши (1998). ТеҳронМашҳад т. й. нинг охирги ст-яси. Автомобиль йўллари тугуни. Мамлакат шим.-шарқий қисмининг савдосаноат, сиёсий ва маданий маркази. Металлсозлик, ёғочсозлик, тўқимачилик (ип газлама), кўн-пойабзал, озиқ-овқат, кимё саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр стяси, ун-т бор. Ҳунармандчиликда гилам тўқилади, уй-рўзғор ва заргарлик буюмлари тайёрланади.

Машҳад ўрнида 9-а. да Санобод қишлоғи бўлган. Машҳад номи дастлаб араб географлари асарларида тилга олинган (10-а. да). Шаҳар 11—12-а. ларда ғазнавийлар ва салжуқийлар қўл остида бўлган. 13а. охирида мўғуллар ҳужуми натижасида шаҳарнинг кўп қисми бузилган. 14-а. охиридан Хуросоннинг энг йирик шаҳарларидан бири. Темурийлар ва Сафавийлар ҳукмронлиги даврида Машҳад равнақтопган. 1736—47 й. ларда Нодиршоҳ давлатининг пойтахти. 1795 й. да Машҳадни қожарлар эгаллаган.

Машҳад — шиаларнинг «муқаддас» шаҳри. Меъморий ёдгорликларидан Имом Ризо мақбараси (9-а.). Гавҳаршод бегим масжиди (1405—18), Мадраса, карвонсаройлар сақланган. Нодиршоҳ мақбараси, Ризошоҳ бемористони 20-а. да қурилган. Шаҳар чеккасида форс шоири А. Фирдавсийнинг қабри бор (қабр устига мақбара қурилган).

Prev Article

МАШУҚ ТОҒИ

Next Article

МАЪЗУМОВА