МАШИНА (лот. machina — қурол, қурилма) — бир турдаги ҳаракат энергиясини иккинчи турдаги ҳаракат энергиясига айлантириш, материаллар ёки ахборотларни ўзгартириш, алоқа ўрнатиш, юк ва одамларни ташиш учун мўлжалланган механизм ёки механизмлар мажмуи. Жамиятдаги и. ч. кучларининг энг муҳим таркибий қисми, йирик машинали и. ч. нинг моддий негизи, алоқа ва транспортнинг асосий воситаси ҳисобланади. Машина — фантехника инқилобининг асоси. Машина айни пайтда ҳам меҳнат қуроли, ҳам меҳнат маҳсулоти ҳисобланади. Инсон кадимдан ўз меҳнатини енгиллаштириш учун турли-туман қурол ва қурилмаларни яратишга уриниб келган. Мола, омоч, чархпалак, урчуқ, чарҳ, дуг, тўқувчилик дастгоҳлари (дўконлари), чўт, палахмон, пилтатўп, шамол тегирмони ва б. воситалар Машина яратиш борасидаги уринишлар эди. Шунинг учун илгари Машина инсон меҳнатини осонлаштирадиган механик тизим деб тушунилган. Бора-бора у инсоннинг ақлий меҳнатини ва физиологик вазифасини ҳам бажарадиган мураккаб тизимга айланди.
Машинадан фойдаланиш меҳнатнинг маз-муни ва тарзини ўзгартириш, халқ хужалигининг барча тармоқларида меҳнатнинг даражасини бир-бирига яқинлаштириш ва ривожлантириш, иш унумдорлигини ошириш ва шу асосда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш, меҳнатни машаққатли ва зерикарли гомушдан иштиёқ билан бажариладиган эҳтиёжга айлантиришнинг асоси ҳисобланади.
Машина умуман ижро механизми (иш Машинаси), қаракатлантириш механизми, узатиш ва назорат-бошқариш қисмларидан иборат булади. Мас, тикув Машина сининг ижро механизми унинг нинаси, пахта териш Машина синики — шпинделлари ва ҳ. к., велосипеднинг ҳаракатлантирувчи қисми унинг педали, юлдузча ва занжирлари, автомобилнинг назорат-бошқариш қисми руллари ва турли асбоблари (тезликни, босимни ва б. ни курсатадиган асбоблар) дир. Машинанинг энергетик, иш ва ax-борот (информация) хиллари бор. Энергетик Машина исталган турдаги энергияни механик энергияга айлантириш учун мулжалланган (сув, шамол, буғ ва электр двигателлар, газ турбиналари, электр генераторлари ва б.). Иш М. лари материалларнинг ҳолатини, хоссалари ва фазодаги вазиятини узгартириш учун мулжалланади. Бундай Машиналар технологик ва транспорт М. ларига булинади. Технологик Машина металлга ишлов бериш (кесиш, йуниш, қирқиш, силликдаш ва ҳ. к.) ва ёғочни қайта ишлаш, тўқимачилик, қ. ҳ., қурилиш, матбаа ва б. да бажариладиган юмушларни ўз ичига олади. Транспорт Машинаси автомобиль йўллари, т. й., ҳаво транспорта, автомобиллар, авиация, кўтариш кранлари, тепловозлар, кемалар ва б. воситаларни ўз ичига олади. Энергияни бир турдан иккинчи турга ўзгартириш, материалларга ишлов бериш ва ҳ. к. ни инсон иштирокисиз бажаришда автомат машиналар, автомат линиялар ва автоматлаштирилган корхоналар қўл келади.
Ахборот М. си (информацией Машина) маълумотларни қайта ишлаб узгартириш, яъни машина тилита ўтказиш ва стандартлаштириш, узатиш, дастурлар тузиш ва б. юмушларни ўз ичига олади (қ. Кибернетика). Бунинг учун Машиналар мажмуи, автоматик, информацион ва кибернетик жиҳозлардан фойдаланилади (яна қ. Машинасозлик, Машинашунослик, Машина ва механизмлар назарияси).