МАШИНАЛАШГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАШИНАЛАШГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ — ижтимоий и. ч. тараққиётининг тарихий босқичи. Бу босқичда меҳнат қуроли сифатида машиналардан фойдаланилади. Машиналашган ишлаб чиқариш саноат ривожланишига асос бўлди ва майда, тарқоқ ҳунармандчиликни сиқиб чиқарди. Машиналашган ишлаб чиқаришга мануфактура моддий ва иктисодий замин яратди. Машина техникаси асосида мануфактура корхонаси ф-кага айланди. Йирик Машиналашган ишлаб чиқаришда меҳнатнинг кооператив характери зарурий бўлиб қолди, ҳар бир корхонадаги, шунингдек, бутун жамиятдаги меҳнат тақсимоти чуқурлашди, и. ч. воситалари ва иш кучининг концентрацияси кучайди. Машиналашган ишлаб чиқаришнинг тараққиёти билан капитал жамғариш ҳам жадаллашди. Машиналашган ишлаб чиқаришнинг ривожи туфайли хўжаликнинг капитализмга қадар шакллари емирилди, капиталистик и. ч. муносабатлари қарор топди. Машиналашган ишлаб чиқаришнинг энг янги босқичи ҳоз. замон фантехника тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ.

Loading...