
МАШРИҚ
МАШРИҚ (араб.) — 1) дунёнинг тўрт томонидан бири, шарқ, кунчиқар томон, шарқий ўлкалар;
2) Араб Шарқининг номи, Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳам баъзи тарихий адабиётларда Машриқ деб аталган;
3) Арабистон я. о. даги тоғ;
4) Ямандаги вилоят;
5) Машриқ мамлакатлари — Шарқ мамлакатлари. Машрикдан мағрибгача — шаркдан ғарбгача.