МАСНАВИЙ (араб. — иккилик. Кўплиги — маснавиёт) — ҳар бир байтининг мисралари қофиядош бўлган ва байтдан байтга қофияси янгиланиб борадиган шеърий шакл (а-а, б-б, в-в,…). Мумтоз адабиётда (мас, Алишер Навоий асарларида) сюжетли кичик шеърий асарлар ҳам, достонлар ҳам Маснавий деб юритилади. Туркий адабиётда Маснавий шакли илк бор Юсуф Хос Ҳожибнкнг «Қутадғу билиг» асарида қўлланган. Дурбекпинт «Юсуф ва Зулайҳо», Ҳайдар Хоразмийнмнт «Махзан ул-асрор» асарлари Маснавийда битилган. Навоий даврига келиб Маснавий эпик шеъриятнинг асосий жанри бўлиб қолди. Улуғ шоирнинг асосий эпик асарлари («Хамса», «Лисон уттайр» ва б.) М. жанрида ёзилган. Маснавий ҳоз. замон ўзбек шеъриятида ҳам қўлланмоқда. Mac, Ҳ. Олимжоннинг «Ўзбекистон» шеъри, Ғ. Ғуломнинг «Кўкан», «Эгалари эгаллаганда» достонлари ва б.