МАСС-СПЕКТРОМЕТРЛАР

МАСС-СПЕКТРОМЕТРЛАР — модданинг ионлашган зарралари (молекула, атомлари)ни массалари бўйича аниқлайдиган (ажратадиган) асбоблар. Иши магнит ва электр майдонларининг бўшлиқ (вакуум) даги ионлар дастасига кўрсатадиган таъсирига асосланган. Статик ва динамик М.-с. лар бўлади. Статик М.-с. нинг иши ўзгармас магнит ва электр майдонлардаги ионларнинг т-раекторияси нисбати т/е га боғлиқ, бунда т—ион массаси, е — электр заряд. Динамик М.-с. нинг иши эса, асосан, ионларнинг манбадан коллекторгача бўлган масофани ўтиш вақтига ёки ўзгарувчан электр ва магнит майдонлардаги тебраниш даврига асосланади. Қайд қилиш услубига кўра, М.-с. ионлар дастасини фотографик қайд қилувчи ва ион токини электр асбоблар билан қайд қилувчи хилларга бўлинади.

М.-с. нинг асосий қисмлари: ион манбалари (текширилаётган модда ионлашиб, маълум йўналишда ион даста ҳосил қилинади); анализатор (асосан, ион манбаидан чиқаётган ион дастасини ионларнинг массаси, зарядига қараб бир неча ион дастага ажратади); қабул қилиш қурилма-с и (бир ёки бир неча махсус электродлар — ион коллектор). Ион коллекторлари ион токи кучайтиргичлари ва ҳисоблаш асбобларига уланади. М.-с. да, шунингдек, текширилаётган газсимон моддани ион манбаига ўтказувчи қурилма, вакуум манометрлар системаси, ион тутқичлар, ион манбаи ва 10~7 — 10~5 мм сим. уст. босимини вужудга келтирувчи вакуум насослар бўлади. М.-с. нинг ион манбаи, анализатор ва ион токи кучайтиргичлари турғун ток манбаига уланади. Атом ядроси спектроскопиясида махсус спектрометрлар — альфа – ва бета-спектрометрлари мавжуд. М.-с. физика ва техникада, биология ва тиббиёт, саноат ва б. соҳаларда ишлатилади.

Loading...