МАСС

МАСС, Мёз — Франция, Бельгия ва Нидерландиядаги дарё. Уз. 925 км, ҳавзасининг майд. 36 минг км2. Арденна тоғларидан бошланиб, Ўрта Европа текислигидан оқади ва Рейн дарёси дельтасининг жан. тармоғига қуйилади. Қор ва ёмғир сувидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 300—400 м3/сек. Қиш ва баҳорда тўлиб оқади. Юқори қисмидан бошлаб кема қатнайди, каналлар орқали Шельда, Сена, Рейн ва б. дарёлар билан боғланган. Масс бўйида Верден (Франция), Намюр, Льеж (Бельгия), Маастрихт (Нидерландия) ш. лари жойлашган.

Loading...