МАССА СОНИ

МАССА СОНИатом ядросидаги нуклонлар, яъни протон ва нейтронларнинг йиғинди сони. Ядроларни белгилаш учун х белгидан фойдаланилади, бунда X — элементларнинг кимёвий белгиси, А — ядронинг Масса сони с, — ядродаги протонлар сони. Mac, nU белгиси табиий уран изотопини ифодалаб, ядродаги нуклонлар сони А=235 ва нейтронлар сони А— Z=235—92=143 эканлигини кўрсатади. Ядронинг Масса сони кимёвий элемент изотопи атомининг бутун сонгача яхлитланган нисбий массасидан фарқ қилмайди. Ядро реакциялари ва радиоактив емирилиш жара-ёнларида Масса сонининг миқдори ўзгармас катталикдан иборат бўлиб қолади.

Prev Article

МАССА

Next Article

МАССАЧУСЕТС