МАССА (лот. massa — катта тош; бўлак) (физикада) — жисмнинг инертлик ва гравитацион хусусиятларини ифодаловчи физик катталик. Масса тушунчасини фанга биринчи бўлиб И. Ньютон 1687 й. да «Натурал фалсафанинг математик асослари» номли асарида олиб кирган. Ҳар қандай жисм унга бошқа жисмлар таъсир этмагунча тинч ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини сақлайди. Жисмларнинг бу хусусияти инертлилик деб аталади. Жисм инертлилигининг ўлчови — инерцион М. Берк системани ташкил этувчи икки жисм фақат ўзаро таъсирлашади. At вакт мобайнида биринчи жисм тезлиги Ди, ва иккинчи жисм тезлиги Ди, га ўзгарган булсин. Ньютон қонунларига асосан mt&v=—т2Ди, бўлади, бунда т, ва т2 — коэффициентлар. At ўзгарса, унга мос равишда Ди, ва Ди2 лар ҳам ўзгаради, лекин /и, ва т2 ўзгармас катталик бўлиб қолаверади, /и, ва т2 лар фақат биринчи ва иккинчи жисмларнинг ўзига боғлиқ бўлганлиги учун улар инерцион Массалар деб аталади. Аммо жисм фақат инерцион хусусиятларга эга бўлибгина қолмай, атрофидаги фазода гравитация майдонини вужудга келтиради. Бу майдон ўз хусусиятлари бўйича зарядланган жисм ҳосил қилган электростатик майдонга ўхшайди. Гравитация майдонини вужудга келтирувчи заряд гравитацион заряд ёки гравитацион Масса деб аталади. Ньютоннинг бутун олам тортишиш қонунита асосан, Ернинг гравитация майдонига, мас, Ер сирти яқинида жойлашган жисмга Ернинг тортишиш кучи таъсир этади.
Тинч ҳолатдаги Массаси нолга тенг бўлган зарралар ҳам бор. Мас., (фотон лар), аммо бундай зарралар тинч ҳолатда мавжуд бўлмайди, пайдо бўлган ондаёқ с тезлик билан ҳаракатлана бошлайди.