МАССАЧУСЕТС

МАССАЧУСЕТС — АҚШнинг шим.шарқий қисмидаги штат. Атлантика океани соҳилида. Майд. 21,4 минг км2. Аҳолиси 6,42 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Бостон ш. Штатнинг шарқий қисми Атлантика бўйи пасттекислигидан иборат, марказини Коннектикут дарёси водийлари билан парчаланган ясситоғлик, ғарбий қисмини Аппалачи тоғлари эгаллаган. Аралаш ўрмонлар (айниқса, тоғларда) кенг тарқалган. Массачусетс аҳоли энг зич жойлашган ва иқтисодий юксалган штатлардан. Асосий саноат тармоғи — машинасозлик, жумладан, электротехника, радиоэлектроника, станоксозлик, вагонсозлик, тўқимачилик ва пойабзал са-ноатлари учун машиналар и. ч. Шунин-гдек, тўқимачилик ва кўнпойабзал саноатлари ҳам ривожланган. Кимё, резина, қоғоз, полиграфия, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Асосий саноат маркази ва денгиз порти — Бостон ш. Қ. х. шаҳарларни озиқ-овқат б-н таъминлашга: сут чорвачилиги ва паррандачиликка, сабзавот ва полизчиликка ихтисослашган. Балиқ овланади. Массачусетсда Гарвард ва Кларк ун-тлари, технология ин-ти бор. Туризм ривожланган.

Loading...