МАССАГЕТЛАР

МАССАГЕТЛАР (юн. Massagetai) — Каспий денгизининг шарқий соҳили, Орол денгизи атрофлари, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимида мил. ав. 8 — 4-а. ларда яшаган кўчманчи ва б. қабилалар гуруҳининг юнон адабиетларида учрайдиган умумлашма номи. Массагетлар тўғрисида фанда турли хил қарашлар мавжуд. Айрим олимлар фикрича, «Массагетлар» номи «masyo» — «балиқ» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «балиқхўрлар» маъносини англатган. Бошқа бир фикрга кўра, «Массагетлар» атамаси «мае», «сака» ва «та» сўзларидан таркиб топиб, «сакларнинг катта уюшмаси»ни билдирган. Учинчи бир тахминга кўра, «Массагетлар» сўзи «мазагетлар» — «улуғ гетлар» дегани бўлиб, Массагетларнинг ўзи эса қад. хитой манбаларидаги «да(катта) юечжилар» билан айнан бир халқдир. Бу фикрга С. П. Толстое ҳам қўшилган, у Сирдарёнинг қуйи оқими бўйидаги археологик ёдгорликларни Массагетларга мансуб деб ҳисоблаган. С. П. Толстовнинг фикрича, Массагетлар конфедерацияси таркибига хорасмийлар, апасиаклар, сакараваклар, сак-амюргийлар, дербиклар, тохарлар (даҳлар), осийлар (ятийлар, асианлар, усунлар, яксартлар), отасийлар (аугасийлар, аугаллар) кирган. Геродотнинг ёзишига кўра, Массагетлар — кўчманчилар. Улар пиёда ва отда жанг қиладилар, отларининг кўкракларига совут кийдирганлар. Кўпроқ камон, найза ва сагарий (ой-болта) каби жанг қуроллари ишлатганлар. Массагетларнинг барча жиҳоз ва қурол-аслаҳалари мис ва олтиндан ясалган. Рўзғор буюмларини эса бўёқ билан бўяганлар. Массагетлар маликаси Тўмарис билан бўлган жангда Ахоманийлар давлатиниж асосчиси Кир ҳалок бўлган. Страбонитг маълумотига кўра, М. Қуёшга топинганлар ва унга атаб отларни қурбонлик қилганлар. Страбон кўчманчилар билан бир қаторда Орол бўйидаги ботқ-окликлар ва оролчаларда яшаб, теримчилик ва балиқ овлаш билан машғул бўлган қавмларни, шунингдек, хоразмийлар ва отасийларни Массагетларга мансуб деб билган.

Массагетлар конфедерацияси қад. Хоразм давлатининг асосий ҳарбий кучини ташкил қилган. Бу, айниқса, Ўрта Осиёга Искандар Макдуний бостириб келган даврда яққол намоён бўлган.

Ад.: Толстое С. П., По следам древнехорезмийской цивилизации, Массагетлар — Л., 1948.

Loading...