МАСТЧОҲ

МАСТЧОҲЗарафшон дарёсининг юқори оқими. Уз. 200 км, ҳавзасининг майд. 4650 км2. 2775 м баландликда Зарафшон музлигидан бошланади. Туркистон ва Зарафшон тизмалари орасидан шаркдан ғарбга томон оқади. Йиллик сув сарфи 58—108 м3/сек. Июль-авг. да суви кўпаяди (479 м3/сек. гача), апр. да камаяди (11 м3/сек.). Йилига 4390 минг т ҳар хил тоғ жинслари оқиб келади.