МАСТИТ

МАСТИТ (юн. mastos — кўкрак, сийна) — одам сут безининг яллиғланиши; касаллик аксарият туққан аёллар ва хрмиладорларда кузатилади. Аҳёнда чақалоқларда, эркакларда ҳам учрайди. Маститга стафилококклар, стрептококклар, ичак таёқчаси ва б. сабаб бўлади. Аёл организмидаги сурункали яллиғланиш касалликларида инфекция гематоген (қон орқали) ёки лимфоген (лимфа орқали) йўл билан ўтиши ҳам мумкин. Кўкрақца сут туриб қолиши (лактостаз), шунингдек, иммунитет пасайишига олиб келадиган ҳолатлар (тугиш), санитариягигиена қоидаларига амал қилмаслик ва ҳ. к. М. нинг ривожланишига имкон беради. Маститнинг ўткир (сероз, инфильтратив, абсцесслашган, флегмоноз, гангреноз) ва сурункали (инфильтратив) хиллари фарқ қилинади. Касалликда сут бези оғрийди ва таранглашади, зарарланган қисм териси қаттиклашиб, қизаради, беморнинг т-раси кўтарилади, баъзан эти увишади. Маститнинг дастлабки белгилари сут бези сўрғичининг ёрилиши ва б.) кўзга ташланиши билан врачга кўрсатилса, ўз вақтида олдини олиш мумкин. Аёл ҳомиладорлик вақтидаёқ сут безини чиниқтириши ва бола эмизишга тай-ёрлаши лозим. Маститнинг олдини олишда чақалоқни тўғри эмизиш ва саришталик қоидаларига риоя қилиш муҳим. Сут безида сут туриб қолмаслик, бола эмганидан кейин сут қолса, уни соғиб ташлаш керак.

Бемор доридармонлар билан даволанади. Оғирроқ ҳолларда жарроҳлик усули қўлланади.

Жамшид Нарчаев.