МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ — аъзолари жамият мажбури-ятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг кели-шувига кўра, умумий хўжалик фаоли-яти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади. Жамият таркибида юридик шахс бўлган иштирокчилар ўз мустақиллигини ва ҳуқуқий шахслигини сақлаб қоладилар. Жамият маблағлари қатнашувчиларнинг улуши ҳисобидан шакллантирилади. Муомалага акциялар чиқармайди. Жамият аъзоларига пай гувоҳномалари берилади. Жамият аъзоси ўз улушини бошқа шахсга фақат жамият розилиги билан ўтказиши, сотиши мумкин. Бундай жамиятлар турли мамлакатларда турлича номланади Мас, АКД1 ва Англияда — LTD, Германияда — A. G ва Gmbh, Францияда — SA ва SARL ва б.

Loading...