МАТАЛ

МАТАЛ — муайян ҳаётий ҳодисани аниқ ва тўғри белгилаб берадиган образли ифода, ибора. М. да ўхшатиш, таққослаш, киноя, қочириқ сўз каби бадиий воситалардан фойдаланилади. Мажозий иборанинг ўз асл маъноси билан кўчма маъноси ўртасида яқинлик, мантиқий боғланиш бўлиши лозим. Матал бир ёки бир неча жумладан тузилади, улар орасида қофияланиш ҳамиша ҳам сақланмайди. Мас, «Шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламас», «Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит» ва б.

Loading...