
МАТБУОТ
МАТБУОТ — барча босма маҳсулотлар мажмуи; тор маънода даврий нашрлар, асосан, газета ва журналларни ифодалайди(синоними — пресса). Матбуот ижтимоий онгнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятига доимий ва фаол таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикрини шакллантиради, омма онгига муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади. Матбуот жамият ҳаётини турли (ижтимоийсиёсий, иқтисодий-и. ч., илмийтехникавий ва б.) йўналишларда ёритади.
Матбуот 15-а. нинг ўрталарида Европада таркиб топган, қарийб 5 а. мобайнида (оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари — радиоэшиттириш ва телевидение пайдо бўлгунига қадар) кишилараро оммавий мулоқотнинг, билим ва ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси саналган. Дастлабки босма нашрлар китоб, рисола ва варақалардан иборат бўлган, 17-а. нинг бошларида газ. лар, кейинроқ эса жур. лар ташкил топди; 19-а. нинг ўрталарида матбуот агентликлари вужудга кела бошлади (қ. Информацией агентлик). 20-а. да оммавий ахборотнинг радиоэшиттириш ва телевидение сингари турларининг пайдо бўлиши ва тараққий қилишига қарамай, Матбуот ҳамон кишилик жамиятидаги ўз ўрни ва мавқеини то-бора кенгайтириб бораяпти, ижтимоийсиёсий ҳаёт ва фаолиятнинг ҳамма томонларига доимий ва самарали таъсир кўрсатаяпти. Бутун дунёда Матбуотнинг муттасил кенг тарқалиб бораётгани бунинг исботидир.
Тарихий ривожланиш жараёнида Матбуотнинг хусусий шахслар, ижтимоий гуруҳлар (сиёсий оқимлар, партиялар, касаба уюшмалари, маданий-маъмурий ташкилотлар ва б.), ҳиссадорлик жамиятлари, ҳукумат муассасалари ва б. томонидан таъсис этилган ва уларнинг мақсадларига хизмат қилган қатор турлари вужудга кедди. Матбуот қарор топган дастлабки пайтларда Европада черков диний мафкурани тарғиб қилишда босма китоблардан, варақалардан кенг фойдаланди. Жамият маънавий ҳаётига черков таъсирининг тобора чекланиши заминида дунёвий Матбуот таркиб топди ва кенг ривожлана бошлади. Илғор ижтимоий тузум, демократик тартиблар ўрнатиш учун курашда тараққий-парвар Матбуотнинг хизмати катта бўлди.
Узбекистонда Матбуот 19-а. нинг 2-ярмида таркиб топди. Тошкентда 1870 й. да ўлкадаги мустамлакачи ҳукмронлар ташкил этган «Туркестанские ведомости» ва «Туркистон вилоятининг газети» Марказий Осиёдаги Матбуотнинг илк намуналари ҳисобланади. Туркистонда дастлабки тараққийпарвар миллий газ. лар 1905—07 й. лардан фаолият кўрсата бошлади («Тараққий», «Хуршид», «Шуҳрат» ва б.). Уларнинг йўлини 20-а. нинг 2-ўн йиллигида чоп этилган «Садои Туркистон», «Садои Фарғона», «Нажот» газ. лари, «Ойина» жур. давом эттирди. Миллий нашрлар Туркистонни саводли, маърифатли, тараққиётга эришган, обод, мустақил диёрга айлантириш ғояларини тарғиб қилдилар.
1917 й. дан сўнг, собиқ СССР таркибидаги барча иттифоқдош республикаларда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам янги сиёсий йўналишдаги партиясовет матбуотининг кўп тармоқли тизими қарор топди. Умумдемократик қоидаларга зид равишда Матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни яккапартиявийлик — коммунистик партиянинг мутлақ яккаҳокимлиги шароитида кечди. Газ., жур. лар, китоблар қиёфаси, йўналиши шу ҳукмрон партия раҳбарияти кўрсатмалари асосида белгиланди.
Истиқлол туфайли Ўзбекистон М. и тараққиётида ҳам сифат жиҳатидан бутунлай янги — демократик ривожланиш босқичи бошланди. Эндиликда ташкилотлар, партиялар, уюшмалар, айрим жамоалар, фуқаролар ҳам Матбуот нашрларини таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Мамлакатда матбуот эркинлигитл таъминлашга имконият яратила борилди. Оммавий ахборот воситаларининг нормал фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, уларни нашр этиш ва тарқатиш билан боғлиқ молиявий ва техник масалаларни ечишда, ижодкорларнинг демократик жараёнда фаол иштирок этиши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ЎзР оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоийсиёсий жамғармаси ташкил қилинди (1996 й. 30 авг.). Бу жамғарма оммавий ахборот воситалари вакилларининг мустақил, ўзўзини бошқарувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида» (1996 й. 30 авг.), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» (1997 й. 26 дек.), «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1997 й. 24 апр.), «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида» (1997 й. 24 апр.) қонунлари қабул қилиниши Ўзбекистон Матбуоти тараққиётида муҳим роль ўйнади.
Ўзбекистон Матбуоти ишига умумий раҳбарлик қилиб келган ЎзР Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида» фармони (2002 й. 3 июль) га биноан Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоят ҳокимликлари хузурида матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари тузилди. Мазкур ислоҳот мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш йўлида оддинга ташланган катта қадам бўлди.
Ўзбекистон Матбуот маҳсулотлари (босма нашрлар) даврий ва даврий бўлмаган нашрларга бўлинади. Даврий нашрлар га газ., жур., журнал типидаги нашрлар (бюллетенлар, илмий ахборотлар ва б.); даврий бўлмаган нашрларга китоб, рисола, босма фафик маҳсулотлар ва ш. к. киради. Булар ҳам, ўз навбатида, бир қанча турларга — умумсиёсий ва ихтисослашган; муассислигига кўра — ҳукумат идоралари, халқ ҳаракатлари, партиялар, уюшмалар, жам-ғармалар. тижорат, диний ташкилотлар ва б. нинг газеталари; ҳудудий йуналишга қараб — марказий (мамлакат миқёсида), вилоят, шаҳар, туман, қуйи Матбуот органлари (қ. Куп тиражли газета) бўлади. Бозор иктисодиёти шароитида рекламатижорат, хусусий газ. лар юзага келди (яна қ. Газета).
Жур. лар моҳиятига кўра — ижтимоийсиёсий ва ижтимоий-иқтисодий, адабийбадиий, табиий-илмий, қ. х. га оид ва ш. к. ; йуналишига қараб — болалар, ёшлар, хотинқизлар ва б. нашрларга бўлинади. Муассислигига кўра — ҳукумат идоралари, нодавлат ташкилотлар, хусусий жур. лар ҳам чиқмоқда (яна. қ. Журнал).
Китоб маҳсулотлари мақсадига қараб — оммавийсиёсий адабиёт, бадиий адабиёт, илмий адабиёт, илмий-оммавий адабиёт, дарслик, маълумотнома адабиёти ва ш. к. га бўлинади (яна қ. Китоб). Мамлакатда бозор иктисодиёти талабларидан келиб чиқиб, кенг оммага зарур бўлган, харидоргир китоблар нашр этадиган нашриётлар тизими юзага келди (яна қ. Ноширлик).
«Тараққий» газ. нинг 1сони чиққан 27 июнь (1906) санаси Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланиб келади (1993 й. дан).
Ўзбекистон Матбуот ига дойр масалалар асосан «Ўзбекистон матбуоти» жур. ида ёритилади.
Ад.: Пидаев Т., Матбуот — миллат чироғи, Т., 1999; Абдуазизова Н., Туркистон матбуоти тарихи (1870 — 1917), Т., 2000.
Тоҳир Пидаев.