МАТЕМАТИК БЕЛГИЛАР

МАТЕМАТИК БЕЛГИЛАР — математикага оид билимларни ёзувда ифодалаш учун қўлланадиган белгилар. Тушунчаларни белгилаш (мас, рақамлар, /, п), ёзувларни қисқартириш (+,—, ±, <, >, ±, е), жумлаларни ихчамлаштирилган. Математик белгилар математик тафаккур маҳсули ва воситаси бўлиб, бу фан ривожланиши жараёнида пайдо бўлган ва такомиллашиб махсус тил даражасига етган. Айрим рақамлар, қўшиш ва айириш белгилар кдд. Мисрда учрайди. Математик белгилар Диофант (3-а.), Браҳмагупта (7-а.), Абулҳасан Қаласадий (15-а.) асарларида кенгроқ қўлланган. Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарида ҳам кўп атамаларнинг 1ҳарфларидан белги сифатида фойдаланилган. 17—18-а. ларда Европа математиклари алгебраик тимсоллардан кенг фойдалана бошлаганлар ва бу мат. ривожида, хусусан, дифференциал ва интеграл ҳисоб шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Умуман, Математик белгилар фақат ёзувни қисқартириш воситасигина бўлиб колмай, балки тимсолий ҳисобга айланиб, математик тафаккурга фаол таъсир кўрсатади. Ҳоз. замон мат. сининг кўплаб натижаларини ривожланган ва қулай белгиларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас.

Loading...