МАТЕМАТИК СТАТИСТИКА

МАТЕМАТИК СТАТИСТИКА — статистик маълумотларни тўплаш, уларни тизимга солиш, қайта ишлаш ҳамда улардан илмий ва амалий хулосалар чиқариш усулларини ўрганадиган фан. Статистик маълумотлар деганда муайян (микдорий) белгиларга эга бўлган мажмуаларнинг элементлари сони ҳақидаги маълумотлар тушунилади. Бирор мажмуа элементларининг му-айян белгилари тўғрисида шу ҳақдаги статистик маълумотларга қараб у ёки бу хулосага келиш усули статистик усул дейилади. Бу усул илм-фаннинг жуда кўп соҳаларида кенг қўлланилади. Статистик усулнинг турли соҳалардаги татбиқларининг умумий хислатлари (бирор гуруҳга кирувчи элементларни ҳисоблаш, микдорий белгиларнинг тақсимотларини топиш, танламалар усулини қўллаш, бирор хулосага келиш учун зарур бўлган тажрибалар сонини эҳтимоллар назариясидан фойдаланиб топиш, микдорий белгилар орасидаги боғланишларни аникдаш ва ҳ. к.), яъни урганилаётган объектларнинг табиати аҳамиятсиз бўлган масалалар Математик статистиканинг предметини ташкил қилади. Статистик усул кўп ҳолларда оммавий таснифли ҳодисаларни ўрганиш усули бўлгани учун эҳтимоллар назарияси бу усулнинг назарий асосини ташкил қилади. Математик статистика баёний статистика, номаълум параметрларни баҳолаш, статистик гипотезаларни текшириш, микдорий белгиларнинг статистик боғланишларини аникдаш ва б. бўлимлардан иборат.

Ад.: Вандер-Ваарден Б. Л., Математическая статистика, пер. с нем., М., 1960; Романовский В. И., Математическая статистика, т. 1—2, Т., 1961—63; Сирожиддинов С. Ҳ., Маматов Математик Статистика, Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, Т., 1980; Бочаров П. П., Печинкин А. В., Теория вероятностей, Математическая статистика, Математик статистика, 1998.

Турсун Азларов.