МАТЕМАТИК ХАРИТАГРАФИЯ

МАТЕМАТИК ХАРИТАГРАФИЯ — хариталарни математик асоси (проекция, масштаб, геодезик асос ва компоновка) ҳақидаги фан бўлиб, унинг вазифаси харитаграфик проекциялар назариясини ва харитаграфик тўрларни тузиш методларини ишлаб чиқиш, улардаги хатоликлар (шакл, майдон, бурчак ва б.)ни келиб чиқиш сабабларини ва тақсимланишини ҳар томонлама тадкиқ этиш ҳамда уларни амалда қўллаш усулларини ўрганишдан иборат.

Loading...