МАТЕРИКЛАРАРО ДЕНГИЗЛАР

МАТЕРИКЛАРАРО ДЕНГИЗЛАР — икки ёки бир неча материклар орасида жойлашган денгизлар (мас, Ўрта денгиз, Қизил денгиз, Мексика қўлтиғи). Катта миқёсдаги тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келганидан Материклараро денгизлар анча чуқур (4—5 минг м) бўлади.

Loading...