МАТНАЗАР ЖАББОР ЎҒЛИ

МАТНАЗАР ЖАББОР ЎҒЛИ (19061977, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани) — ўзбек халқ бахшиси. Қорақал-поқ жирови Қурбонбой Тожибой ўғлининг шогирди. Шунинг учун ҳам унинг репертуарида Хоразмда тарқалмаган «Алпомиш», «Қурбонбек», «Ширин билан Шакар» каби достонлар мавжуд. У мазкур достонларни Хоразм достончилик анъаналарига мослаштирган. Халқдостонларини қўбизда ижро этган. Ундан ёзиб олинган «Қоракўз ойим» достони нашр этилган (1967).