МАТРОС

МАТРОС (голландча — matroos) — ҳарбий денгиз флоти (ҲДФ)даги 1-(кичик) ҳарбий унвон; қуролли кучларнинг бошқа турларидаги солдат унвонигатўгри келади. СССРда 1946 й. июлда қизил флотчи унвони ўрнига жорий қилинган. Шунингдек, катта Матрос унвони ҳам бўлиб, у ефрейтор унвонига тўғри келади. Савдо флотида Матрос — кема командаси таркибидаги хизматчи. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Амударё флотилиясида Матрос унвони мавжуд.

Loading...