МАТХОЛИҚ ҚИЗИҚ (1840-1910, Андижон) — Фарғона қизиқчилар театрининг таниқли актёри. 1870 — 72 й. лар Зокир эшон тўдасида ишлаган. 1892 й. Андижонда Ашир қизиқ, Башир қизиқ, Ориф гармон Тошматов, Кал Назир, Ҳасан қизиқ, Жўра қизиқлардан иборат ўз тўдасини ташкил қилган. У қизиқчиликларда эшон («Заркокил»), домла (Ҳожи кампир»), қози («Кетмон тилаш») каби образлари билан муваффақият қозонган.