МАТЬЯШ ХУНЬЯДИ

МАТЬЯШ ХУНЬЯДИ (Matyas Hunyadi) , Матвей Корвин (1443.23.2, Коложвар – 1490.6.4, Вена) — Венгрия қироли (1458—90). Янош Хуньядининг ўғли. Мамлакатни марказлаштириш сиёсатини олиб борган,-мунтазам қўшин тузган ва унинг ёрдамида Венгрияга хавф солган. Усмонли турк империясига қарши муваф-фақиятли кураш олиб борган. 1468 й. Чехияга қарши урушиб, Моравия ва Силезияни қўшиб олган (1478). 1485 й. Венани эгаллаган.

Loading...