МАТЁҚУБОВА

МАТЁҚУБОВА Гавҳар (1948.18.10, Хоразм) — раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқартисти (2000). Урганч ш. мусиқа билим юртини (1975), Тошкент унтини тугатган (1980). 1962—75 й. лар К. Отаниёзов раҳбарлигидаги Хоразм ашула ва рақс ансамбли, 1975—91 й. лар К. Отаниёзов номидаги Хоразм давлат филармонияси раққосаси, 1991— 98 й. лар Хоразм маданият бошқармаси қошидаги халқ ижодиёти бўлим бошлиғи, 1998 й. дан М. Турғун-боева номидаги «Ўзбекрақс» бирлашмасининг «Хоразм рақс» вилоят бўлими бош балетмейстери. Матёқубованинг рақслари шўх ва жўшқинлиги, ижро этилаётган рақс мазмунига алоҳида ёндашиши, енгил ва кескин ҳаракатлари, чиройли хироми билан ажралиб туради. «Оразибон», «Гала Лайлим», «Мухаммаси баёз», «Лайла», «Гулдаста», «Зувоний», «Низонгул», «Лазги», «Чашми сиё» (афғонча), «Силсила» (тожикча), «Куш депти» (туркманча), «Канатари» (ҳиндча), «Покистон гўзали» (покистонча), «Шам ўйини» (арабча) сингари рақсларни ижро этган. «Орол фарёди» (3 бўлим), «Лазги афсонаси», «Сумалак сайли», «Оразибон» (3 бўлим), «Тошлар тилга кирганда», «Қайроқ янграганда», «Келин саломи», «Жазава рақси», «Алиқамбар», «Дар-панма» (3 бўлим), «Муҳаммаси уш-шоқ», «Хива санами» каби рақсларни, Мустақиллик, Наврўз байрамларида, Амир Темур, Авесто, Ал-Фарғоний, Бердақ юбилейларида ва б. тантаналарнинг барчасида Хоразм рақсларини саҳналаштирган. Матёқубова ҳақида «Жай-хун қизи» (1990), «Қадрият» (2002, 2 қисмли) фильмлари ишланган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1997).

Loading...