МАУНТ-ВИЛСОН АСТРОНОМИК РАСАДХОНАСИ

МАУНТ-ВИЛСОН АСТРОНОМИК РАСАДХОНАСИВашингтон Карнеги ин-тининг (АҚШ) и. т. муассасаси, Калифорния штатида жойлашган. 1904 й. да ташкил этилган. Кўзгусининг ди-аметри 1,5 ва 2,5 м бўлган телескоплар 1917—18 й. лардаёқ ўрнатилган. Расадхонада бажарилган тадқиқотлар Қуёш, юлдузлар, Галактика, туманликлар ва Галактикамиздан ташқаридаги объектлар ва б. юлдуз системаларини ўрганишда мухим роль ўйнади. Расадхона Қуёшни ўрганишга қаратилган тадқиқотлар учун илк бор минорали телескоп, спектрогелиоскоп, спектрогелиограф ва магнитограф каби асбоблар яратилди. 1949 й. да расадхона Маунт-Паломар астрономик расадхонаси б-н бирлаштирилди.

Loading...