МАВЛОНО

МАВЛОНО (араб. — бизнинг жаноб) — Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистонда энг юқори лавозимдаги амалдорлар, ёзувчи, олим ва фозил кишиларни, устозларни улуғлаб, уларнинг номларига қўшиб ишлатиладиган сўз. М. сўзи ҳурмат маъносида шахс номларидан аввал айтилган (мас, Мавлоно Алишер Навоий, Мавлоно Жомий, Мавлоно Муқимий ва б.). Ўрта Осиёда ўрта асрларда қўлланилган.