МАВЛОНОВ Мардон Ҳамроқулович

МАВЛОНОВ Мардон Ҳамроқулович (1963.11.3, Самарқанд) — эстрада хонандаси (лирик тенор). Ўзбекистон (1999) ва Тожикистон (2000) халқ артисти. Самарқанд санъат билим юртини тугатган (1984). Самарқанд вилояти филармонияси якка хонандаси (1980 — 85), Самарқанд тумани «Самарқанд тароналари» ансамблининг бадиий раҳбари (1985 й. дан). Ўз ижодида миллий мусиқа мероси, айниқса, Бухоро — Самарқанд маҳаллий услубидаги мусиқа намуна (мавсумий маросим айтимлари, мавриги ва б.)ларини эстраданинг «фольк-поп» услубида қайта ишлаган. Репертуаридан ўрин олган баъзи қўшиқлари («Санаме», «Хандиданош», «Самарқанд тўёна қўшиғи», «Асираман», «Самарқанд қизлари»ва б.) нинг мусикасини ўзи ёзган. ФильмШариф ва Маъриф» ва б.) ларда ҳам қўшиқ айтган. Ижро этган қўшиқлари бир нечта лазер дискига ёзилган.

Loading...