МАВРИКИЙ

МАВРИКИЙ (539-602.27.11) – Византия императори (582 й. дан). Юстиниан I ҳукмронлигидан кейин мамлакатда вужудга келган оғир шароитда тахтни бошқарган. Салтанат ҳудудига славянлар, лангобардлар, форслар ҳужум қилиб тургандилар, давлат хазинаси бўшаб қолган эди. Маврикий қўшинга бериладиган маошни. турли хил томошаларга сарфланадиган харажатларни қисқартирган. Мисрдан келтириладиган ғалла нархини оширган. Маврикийга қарши бир қанча қўзғолонлар кўтарилган. 591 й. М. Эрон билан Византия учун манфаатли бўлган сулҳ битимини имзолашга эришган; Эронга тегишли Арманистоннинг бир қисми Византияга ўтган. Маврикийнинг ички сиёсати давлатни парчаланишига олиб келган; Равенна (584) ва Карфагенда (591) ярим мустақил экзархатлар (ҳарбиймаъмурий бирлик) барпо этилган, Маврикий васиятномаси (597)га кўра, салтанат унинг ўғиллари ўртасида тақсимланиши керак эди. 602 й. 23 нояб. да Маврикий центурион (кичик ҳарбий лавозим) Фока бошчилигида қўзғолон кўтарган аскарлар томонидан тахтдан ағдарилган.

Loading...