МАХАЧҚАЛА

МАХАЧҚАЛА [1857 й. гача Петровск, 1857— 1922 й. ларда Петровск— Порт, 1857 й. дан шаҳар] — Доғистон Республикаси пойтахти (1923 й. дан). Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги порт. Т. й. ст-яси. Катта Кавказнинг этагида. Аҳолиси 337,2 минг киши (1998). Махачқала 1844 й. да Анжи-Арка тепалигида под-шо ҳукумати ҳарбий қисмларининг Петровск таянч истеҳкоми сифатида қурилган. 1896 й. да Владикавказ, Ростов-Дон ва Боку ш. лари билан т. й. орқали бирлаштирилган. 19-а. охири — 20-а. бошларида нефтни қайта ишлаш ва бочкасозлик з-длари, ипйигирув ва тамаки ф-калари, т. й. устахоналари вужудга келди. М. Доғистоннинг сано-ат маркази. Машинасозлик ва металлсозлик (электр пайвандлаш ускуналари, озиқ-овқат ва б. саноат тармоқ,лари учун ускуналар и. ч., кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат (балиқ-консер-ва, виночилик) корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Махачқала ёнидан нефть қазиб олинади. Махачқала орқали Боку—РостовДон т. й. линияси ўтган. Йирик бинолари: «Доғистон» меҳмонхонаси (1938), Ҳукумат уйи (1967), Драма театри биноси ва б. М. да Россия ФАнинг Доғистон илмий маркази, ун-т, политехника, қ. х., тиббиёт ва пед. ин-тлари, 5 театр, Доғистон бирлашган музейи, Доғистон тасвирий санъат музейлари бор.

Loading...