МАХДИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Мулла Аҳмад ўғли, 19-а. охири — Каттақўрғон — 20-а. бошлари) — шоир. М. Бухородаги Жаъфархўжа мадрасасини битиргач, Каттақўрғонга қайтиб, ўз маҳалласидаги болаларни ўкитган, хаттотлик ва атторлик билан кун кечирган. Асарлари «Туркестанский курьер» газ. босмахонасида «Баёзи Махдий» номи билан нашр қилинган (1915—16). Баёзда Махдийнинг 4 минг мисрадан кўпроқ шеъри, Ҳофиз, Навоий, Машраб, Муқимий, Фурқат, Ғозий, Амир, Шавқий, Мирий, Вола, Видойи, Аҳқар, Ноқис шеърлари ва улар ҳақида қисқача маълумот ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг «Қавоиди муаммо» («Муаммо қоидалари») рисоласи ўрин олган. Махдий ижодида халқни илммаърифатга чорлаш, ёрқин орзу-умидларни куйлаш ғояси характерлидир. Махдий ғазаллари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланаётган қўлёзма баёзларда учрайди.