МАХДУМИ АЪЗАМ

МАХДУМИ АЪЗАМ (асл исми Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий; 1463/64, Косон ш. — 1542) — мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний арбоб, на-қшбандийлик раҳнамоси. Илк таълимни Косон ш. да олган. Мадрасани битиргач, Шайх Мир Саййид Алига шогирд тушади, сўнг Тошкентга келиб, Хожа Ахрорнинг шогирди Муҳаммад Қози (1516 й. в. э.)га халифа бўлади. Устози билан Ҳиротга сафар қилади, Аб-дураҳмон Жомий билан учрашади. 1503 й. Бухорога кўчиб келади. Бир оз вақт ўтгач, Ахсикатга бориб нақшбандийлик тариқатини тарғиб эта бошлайди. Муҳаммад Қози вафотидан сўнг тариқат шайхлари Махдуми Аъзамни ўз пешволари сифатида эътироф этишди ва унинг шуҳрати Мовароуннаҳр ҳамда унинг атрофидаги мамлакатларга ёйилди. Бо-бур Махдуми Аъзамга бағишлаб рубоийлар езди. Махдуми Аъзам ҳам шоир ҳақидаги «Бобурия» рисоласини ёзиб, Ҳиндистонга жўнатган. Шайбоний султонлари ва ҳокимлари Махдуми Аъзамни ўзларининг пири деб билганлар.

Махдуми Аъзам тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, нақшбандийлик таълимотини ривожлантирди. Унинг «Асрор унникоҳ» («Никоҳ сирлари»), «Ганжнома» («Бойлик ҳақида рисола»), «Рисолат унсамъиййатун» («Самоъ рисоласи»), «Баёни зикр» («Зикр баёни»), «Рисола-и силсила-и Хўжагон» («Хўжагон силсиласига оид рисола»), «Меърож-улошиқийн» («Ошиқлар меърожи»), «Муршиду-ссоликийн» («Соликлар муршиди»), «Рисола-и Нақшбандиййа», «Рисолат ун-вужудиййатун» («Вужудлар ҳақида рисола») каби 30 дан ортиқ рисоласи бор. Бу асарларида уламолар, суфий шайхлар ва давлат арбоблари орасидаги муносабатларга тўхталган. Тариқат одобу қоидаларида мурид ва шайх муносабатлари ўзаро ҳурмат-иззат асосида қурилмоғи лозимлигини уқтирган. Махдуми Аъзам фикрича, тариқат аъзолари халққа яқин бўлиб, унинг дардлари ва эҳтиёжларига қайғудош бўлса, бу ҳам тариқатга, ҳам халққа фойдалидир. Махдуми Аъзам асарлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади.

Loading...