МАХМУДОВ

МАХМУДОВ Мирхалил (1947.2.1, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000). Тошкент консерваториясини тугатган (1971). Ўзбек давлат филармонияси ижодий жамоалари раҳбари (1974—78), Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи (1983 й. дан), доцент (2000). Симфоник асарларидан 3 та симфония (1си «Наво»), скрипка ва симфоник оркестр учун концерт, камер оркестри учун сюита, «Д. Шостакович хотирасига» поэма, «Муҳаммас ва уфор» I-III; шунингдек, «Тошкент замини» кантатаси (Э. Воҳидов), «Она мадҳи» поэмаси, «Ватан шаҳнози», «Она Ўзбекистон», «Элга баҳор келди» ва б. қасидалар, «Тошкент садоси» ораторияси, «Синдирилган кўза» (С. Жамол), «Давлат болалари» (Р. Муҳаммаджонов), «Тўйлар муборак» (У. Ҳошимов) каби мусиқали драма ва комедияларига, 50 дан ортиқ кинофильмлар («Келинлар қўзғолони», «Утган кунлар», «Чимилдиқ», «Булбул», «Жалолиддин Мангу-берди» ва б.)га мусиқа басталаган. Махмудовнинг сара асарлари бадиий баркамоллиги, миллий ёрқинлиги билан ажралиб туради.

Loading...