МАХОРКА

МАХОРКА (Nicotiana rustica L.) — томатдошлар оиласининг тамаки туркумига мансуб бир йиллик ўсимлик; техника экини. Ватани — Жан. Америка. Европага 16-а. да, Россияга 17-а. да келтирилган. Польша, Венгрия, Ҳиндистон, Тунис, Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистонда экилади. Ўзбекистонда қадимдан хўжаликларда махсус ўстирилган. Ҳоз. даврда Самарқанд, Қашқадарё вило-ятларида экилади. Илдизи ўқ илдиз, тупроққа 1,5 м гача кириб боради. Пояси тик, ғадир-будир, юзаси қовур-ғали, ичи ғовак тўқима билан тўлган, бал. 1,2—1,3 м. Барги оддий, юрақсимон, тухумсимон, бандли, юзаси буришган, яшил, сарғиш-яшил. Гули 2 жинсли, сариқ ёки сарғиш-яшил, тўпгули рўвак. Ўзидан чангланади. Меваси 2 паллали, кўп уруғли кўсакча. Уруғи майда. 1000 та уруғи вазни 0,25—0,35 г. Қуритилган баргида (КУРУҚ модда ҳисобида) 1 — 10% никотин, 15—20% органик кталар (5 — 10% лимон кта) бор. Уруғи 7—8° да униб чиқади. Ўсимлик —2, —3° совуқда нобуд бўлади. Ёруғсевар, намсевар. Унумдор, тоза тупроқларда яхши ҳосил беради.

Махорканинг қуритилган баргидан чекиладиган, ҳидланадиган ва чайнайдиган маҳсулотлар олинади, никотин кислотаси (РР витамини), экинлар зараркунандалари ва қўтирга қарши дорилар, никотин ва лимон ктаси ишлаб чиқарилади. Уруғининг таркибида 35—40% техник мой бўлади, лок-бўёқ санаотида ва совун и. ч. да ишлатилади. Эрта баҳорда уруғи парникларга сепилади, ўсимлик 5—6 барг чиқарганда далага кўчати 60×20, 70×20 схемада экилади (баъзан уруғини бевосита далага экиш мумкин). Ўсув даврида 3—4 марта ўтоқ ва чопиқ қилинади, 2 марта озиклантирилади. Ҳосил техник жиҳатидан етилганда йигилади ва махсус қуритиш хоналарида сақланади. Барги 35—40% намликкача куритилади ва навларга ажратилади. Ҳосилдорлиги (қуруқ барг бўйича) 18—20 ц/га.

Ҳалима Отабоева.

Loading...