МАХСУМОВ

МАХСУМОВ Мирқодир (1924.4.6 – Тошкент — 1987.21.10) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент театр билим юртида (1938—40), Тошкент педагогика ин-тида (1940—45, узилишлар 6-н) таълим олган. 1945 — 87 й. лар Ўзбекистон радиосида диктор. Махсумов хушовозлиги, нутқининг равонлиги, дикциясининг кучлилиги, тил нормаларини пухта билиши билан бошка дикторлардан ажралиб турган. Унинг камёб тембрли овози, ифодали, маъ-ноли ўқиши кучли эмоционал таъсир кучига эга бўлган. Муҳим сиёсий ҳужжатлар, тарғибийташвиқий аҳамиятга эга матнларни фақат Махсумов ўқиган. Айниқса, мумтоз шеърият намуналарини радио ва телевидение орқали катта маҳорат, маънодор ўқиши билан шухрат қозонган. Шунингдек, жуда кўп филь-мларга овоз беришда қатнашган. Махсумов «Муҳаббат қўшиғи» (1961), «Инсон меҳри» (1965), «Орзуларинг йўлида» (1973) каби ҳикоялар тўпламларининг муаллифи.