МАЙ ҚЎНҒИЗЛАРИ

МАЙ ҚЎНҒИЗЛАРИ (Melolonthinae) — пластинка мўйловли қунғизлар кенжа оиласи. Гавдасининг уз. 15—35 мм, қуртлари (қ. Бузоқбоши қуртлар) — 30—70 мм. Қўнғизлари ранги оч сариқ ёки оқиш, май ойида пайдо бўлади (номи шундан олингаы). Бир неча тури маълум — Европа ҳулудида гарб Май қўнғизлари ва шарқ М. қ.. Ўрта Осиёда зараркунанда Май қўнғизлари, уч тишли Май қўнғизлари ва март қунғизи тарқалган. Май қўнғизлари юмшоқ тупроққа (20— 30 см чуқурликка) 100 тага яқин тухум қуяди. Тухумлардан чиққан қуртлари тупрокда 3 йил, баъзан 4 й. ривожланади.. Қуртлар 4-й. и ғумбакка айланиб, ундан 1 — 1,5 ойдан сўнг қўнғизлар чиқади. Ёш қўнғизлар тупрокда қишлаб қолади. Вояга етган қўнғизлар баҳор ойларида тупроқдан учиб чиқиб, 20—40 кун яшайди; уруғланиб тухум қўйгач ҳалок бўлади. Май қўнғизлари қуртлари тупрокда ўсимликлар (айниқса. ёш ниқоллар) илдизини еб,катта зиён келтиради. Май қўнғизлари қуртларини кузги шудгорлаш, экинни чопиқ қилинганда териб олиш орқали йўқотилади. Шудгор қилинган тупроқдаги Май қўнғизлари қуртларини қу|ллар (загча, қарга, товуқ. олақарға) кўплаб териб ейди.

Loading...